28 Феврал 2024 йил 267

ИИВ Қашқадарё академик лицейида "Тиллар фестивали" бўлиб ўтди

ИИВ Қашқадарё академик лицейида 2024-йилнинг 24-февраль куни ўқувчилар орасида чет тилларини ўрганишни оммалаштириш мақсадида "Тиллар фестивали" бўлиб ўтдиТадбирни директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник И.Фармонов кириш сўзи билан очиб берди. Фестиваль шеър, саҳна кўринишлари ва мусиқалар билан барчага бирдек манзур бўлди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech