23 Апрел 2024 йил 252

ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари Турон университетига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фармойишига асосан Ички ишлар органларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари Қарши шаҳрида жойлашган Турон университетига ташриф буюрдилар. Ўқувчилар университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база ва ахборот ресурс маркази ҳамда электрон кутубхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Университет профессор ўқитувчилари томонидан академик лицей ўқувчиларига маҳорат дарслари ўтилди ва университет ташкил қилинишига оид слайд намойиш қилинди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоб олдилар. Келгусида худди шундай тадбирлар янада кўпроқ ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Text to speech