ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Туркистондаги жадидчилик ва истиқлолчилик ҳаракатлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек: “Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур”,
Ушбу учрашувда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси” тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлар доктори, профессор
Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич ва Турон университети професор вазифасини
бажаручиси, тарих фанлари номзоди доцент Пардаев Асрор Абдужабборивич, лицей
раҳбарияти, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган профессор Ражабов Қаҳрамон
Кенжаевич Туркистондаги жадидчилик ҳаракатлари намоёндалари ҳақида уларнинг
ватанпарварликлари миллий ғурур миллий қадирятларимизни матонат билан ҳимоя
қилганликлари ҳақида сўзлаб берилди.
Тадбир якунида профессор Қ.Ражабов ўзи
томонидан чоп этилган “Ўзбекистон ХХ асрда”, “Ўзбекистон тарихи”, “Туркистон
қўрбошилари”, “Туркистон мухторияти тарихи” номли китобларини лицей
кутубхонасига тақдим қилди.
Тадбир сўнгида лицей ўқувчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.