26 Октябр 2023 йил 2222

ИИВ Қашқадарё академик лицейида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

25-октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни муносбати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейи саф майдонида Ички ишлар органлари  ташкил этилганлигининг                 32 йиллиги муносабати билан “Ватан осойишталиги йўлида 32 йил” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни лицей директори К.Назаров кириш сўзи билан очиб, барчани Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами билан табриклади.

Шундан сўнг, лицей ўқувчилари томонидан ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишларини намойиш этилди.

Йиғилишда соҳада узоқ йиллар фаолият олиб борган фахрийлар лицей раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Косон тумани ҳарбий мактабининг “Турон арслонлари” жамоасининг тайёрлаган фахрий қоровул кўргазмали чиқишлари, ҳамда лицей ўқувчиларининг сафда марш юришлари иштирокчиларга хушкайфият улашди.

Text to speech