13 Август 2022 йил 262

ИИО ходимлари учун “Китоблар ярмаркаси” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари билан  халқимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида курашган буюк сиймолар ҳақида тадбирлар, қатағон қурбонлари музейи, воҳадаги қадимий ва тарихий обидалар тарихи билан яқиндан таништириш, Маънавият маршрути доирасида театр ва истироҳат боғларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Жумладан яқинда бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ИИблари ходимлари учун “Китоблар ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркада ички ишлар органлари ходимлари бир қатор бадиий китобларни харид қилишди.

Кўлами кенг тадбир давом эттирилмоқда.

Text to speech