2 Декабр 2021 йил 490

Қидирувдаги шахс узоққа бормади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Яккабоғ тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Қарши шаҳар “Беглар” МФЙда яшовчи Й.Р қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади. Қашқадарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Й.Р Қарши шаҳри ҳудудидан ушланди. Енди у бир емас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.

Text to speech