30 Октябр 2021 йил
507
Қидирувда бўлган шахс Қарши шаҳрида ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Косон тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Косон тумани “Нартибаланд” МФЙда яшовчи Д.Д қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Д.Д Қарши шаҳар ҳудудидан ушланди.
Энди у бир емас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.