13 Январ 2022 йил 315

Ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Муборак тумани ИИБда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жасурбек Атаев туманда яшовчи ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Унда 30 нафар ёшлар ва фуқароларнинг иш ўрни ва бандлигини таъминлаш, кундалик турмушда учраётган маиший ва бошқа муаммолари бўйича 12 та мурожаати тингланди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал этилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 8 мурожаат эса назоратга олиниб, масъулларга ижро учун юборилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган икки нафар фуқароларга ID-карталар тантанали равишда топширилди.

Text to speech