29 Ноябр 2021 йил 457

ID-карталар мобил планшетлар ёрдамида расмийлаштирилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ИИВ М ва ФРББ ташаббуси билан аҳолига идентификация ID-картасини расмийлаштиришда хизмат кўрсатишнинг сифатини яхшилаш мақсадида Мобил планшетлардан фойдаланиш тизими жорий этилди. Бу борада Муборак тумани ИИБ М ва ФРГ томонидан ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳудудида истиқомат қилаётган бўлим М ва ФРГга келиш учун жисмоний имконияти чекланган фуқаролар (ногиронлар, соғлигини йўқотган отахон ва онахонлар) нинг яшаш манзилларига бориб Мобил планшетлар ёрдамида ID-картасини расмийлаштириб берилмоқда. Бундай имкониятдан Муборак туманида истиқомат қилувчи 1954 йилда туғилган Зайсев Александр Павлович ҳам баҳраманд бўлди. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-картасини яшаш манзилига олган  А. Зайсев муҳтарам Президентимиз ва ички ишлар органлари ходимларига самимий миннатдорчилик билдирди.

Text to speech