25 Август 2021 йил 1234

Ичкилик оқибатида

2021 йил 25 август куни соат 08:30 ларда Чироқчи туман ИИБ навбатчилик қисмига туманнинг “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б.нинг яшаш уйида вафот этгани ҳақидаги келиб тушган хабар тегишли тартибда қайд этилиб, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:00 ларда Чироқчи тумани, “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш уйига келиб, уйда маст ҳолда бўлган ўғли А.Б. ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида А.Б ўғли А.Б.ни темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Оғир тан жароҳатлари олган ўғил А.Б. 25 август куни соат 03:00 ларда яшаш уйида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 25.08.2021 йилда Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Text to speech