3 Август 2021 йил 964

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев профилактика инспекторлари ва уларнинг оила аъзолари билан Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида йиғилиш ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида бошқарманинг шаҳар-туманлари ИИБларида хизмат қилаётган профилактика инспекторларига хизмат ўташ учун яратилган шарт-шароитлар, фуқароларни ташвиш ва муаммоларини ҳал этилиши ва бу борада учраётган муаммолар таҳлили бўйича профилактика инспекторлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказди. Воҳанинг шаҳар-туманлари ИИБларида хизмат ўтаётган профилактика инспекторлари билан вазир ўринбосари ҳудудий жойлашувига кўра Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида йиғилиш ўтказди.
Ички ишлар органларида амалга оширилаётган янгиланишлар ва ўзгаришлар соҳа вакилларининг халқ хизмати ва осойишталиги йўлидаги фаолиятига асос бўлмоқда. Халқ билан ишлашда энг яқин бўғин ҳисобланган профилактика хизматини янада такомиллаштириш, уларга қулай шарт-шароит яратиш ва пировардида фуқароларнинг осуда, фаровон турмушига замин ҳозирлаш бу борада амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми дейиш мумкин.
Мамлакатимизда жиноятчиликнинг илдизига болта уриш, ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаб олдини олиш борасида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари амалга ошираётган ишлар эътирофга молик. Бунга ҳар қандай вазиятда ҳам фуқаролар биринчи бўлиб профилактика инспекторига мурожаат этишини келтириб ўтиш кифоя. Шу боис мамлакатимизда профилактика хизматини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларини хизмат уйлари ва имтиёз асосида автомашина билан таъминлаш, фарзандларига олий таълим муассасаларига кириши учун имтиёзли йўлланмалар ажратилаётгани ана шулар жумласидан. Қолаверса, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Фаолият давомида хизматга кўникма, соҳага оид билим ва малака тўплаган бу ёшлар бугун профилактика инспекторига беминнат кўмакчи бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқ хизматини олий шараф билиб, одамларнинг яхши ёмон кунида елкадош ва мададкор бўлиб, ёш ходимларда хизматга кўникма шакллантириш билан бирга ватанпарварлик руҳини янада кучайтиришда фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ профилактика инспекторлари ва уларнинг ота-онасига Ички ишлар вазири ўринбосарининг “Миннатдорчилик хати” ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Тадбир доирасида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев Шаҳрисабз шаҳридаги "Хабарлик" маҳалласидаги 54/12-сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб,келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тегишли таклиф ва тавсияларини берди.

Text to speech