29 Май 2021 йил 1024

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев Чироқчилик ёшлар билан учрашди

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган шиор асосида нафақат маҳаллий, балки Республика миқёсидаги масъул раҳбар ходимлар жойларга чиққан ҳолда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишиб, уларнинг муаммолари ва дарду-ташвишлари юзасидан амалий кўмак беришмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Бекмурод Абдуллаев ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимов Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъул вакиллари иштирокида Чироқчи тумани Маданият марказида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди, тадбирни Чироқчи тумани ҳокими ўринбосари Еркин Бобоқулов очиб берди. Учрашувда ёшлар турли соҳа бўйича савол ва таклифлари билан вазир ўринбосарига мурожаат йўллади ва масалаларнинг ижобий ҳал этилиши тўғрисида вазир ўринбосари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, тадбирнинг ўзида масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклади.
"Ёшлар дафтари"га киритилган 87 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машинаси, электр пайвандлаш, қурилишда ишлатиладиган анжомлар, мотопила, машина ювиш учун мосламаси ҳамда электр печ берилди. Энди улар эгаллаган ҳунарлари ортидан оиласининг моддий аҳволини яхшилашга ва ўз иш ўрнига эга инсонларга айланишди.
Шунингдек, тадбир давомида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 11 нафар фуқароларнинг фарзандларига мактабгача таълим муассасасида тарбияланиши учун йўлланмалар берилган бўлса, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларнинг 5 нафарига саломатлигини тиклаш учун Ордерлар берилди.
Шундан сўнг, ҳарбий қурол-аслаҳалар намойиши ва ҳарбийлар иштирокида жанговор чиқишлар намойиш этилди. Тадбир давомида маҳаллий санъаткорларимиз томонидан Ватанни улуғловчи куй ва қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларига ўзгача кайфият улашди.

Text to speech