14 Сентябр 2022 йил 9313

Ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси “Патруль-пост хизматидаги сафдорлик” лавозимларига номзодлар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилишини маълум қилади.

Номзодларни рўйхатга олиш 2022 йил 14-сентябрь кунидан 15-сентябрь кунига қадар
соат 09:00 дан 17:00 га қадар
 ўтказилади.

18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Идоравий академик ҳамда ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган фуқаролар танловлар асосида қабул қилинади.

Танловларга Қашқадарё вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 175 см.дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар Қарши шаҳар ИИБга шахсларини тасдиқловчи:

- фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси);

- маълумоти тўғрисидаги диплом ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган маълумотномаси (асл нусхаси ва иловаси);

- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);

- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда) билан келишлари сўралади.

Қабул шартлари бўйича маълумотларни вилоят ИИБнинг “Qashqadaryo viloyati IIB” (https://t.me/kashuvd) телеграмм каналидан олишингиз мумкин. 

 

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 6-уй.

Маълумот учун телефон: (75) 221-43-31, 224-43-47

 

Text to speech