17 Май 2022 йил 3664

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ УЧУН ТАНЛОВ

 

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси “профилактика инспектори” лавозимларига номзодлар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилишини маълум қилади.

Танлов 2022 йил 16-26 май кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.

18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини тамомлаган фуқаролар танловлар асосида қабул қилинади.

Танловларга Қашқадарё вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи,  муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарлик ўтаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига шахсларини тасдиқловчи:

 

- фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси);

- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси ва иловаси);

- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);

- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома билан келишлари сўралади.

 

Қабул ва танлов шартлари бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг “Qashqadaryo viloyati IIB” (https://t.me/kashuvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин. 

 

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 6-уй.

Маълумот учун телефон: (75) 221-43-31,  (75) 224-43-27

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ

Text to speech