8 Январ 2022 йил 3798

Ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси “Вояга йетмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог” лавозимларига номзодлар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилишини маълум қилади.

Танлов 2022 йилнинг 10-14 январ кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.

18 ёшдан кичик, 35 ёшдан катта бўлмаган, олий маълумотга ега олий таълим муассасасини Психология мутахассислиги бўйича тамомлаган фуқаролар танловларсиз,18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, олий маълумотга ега олий таълим муассасасини Педагог мутахассислиги бўйича тамомлаган фуқаролар танловлар асосида қабул қилинади.

Танловларга Қашқадарё вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 165 см дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига шахсларини тасдиқловчи:

- фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси);

- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси ва иловаси);

- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси) билан келишлари сўралади.

Қабул ва танлов шартлари бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг “Қашқадарё вилояти ИИБ” (https://t.me/kashuvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин. 

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Aлишер Навоий кўчаси 6-уй.

Маълумот учун телефон: (75) 221-43-31

ҚAШҚAДAРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ МAЪНAВИЙ-МAЪРИФИЙ ИШЛAР ВA КAДРЛAР БИЛAН ТAЪМИНЛAШ ХИЗМAТИ

Text to speech