28 Апрел 2021 йил 1475

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси

Вилоят ИИБда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” ғояси асосида хизматни ўташ ва ташкиллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарманинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирда маънавий-маърифий ишлар ички ишлар органлари шахсий таркиби билан ишлаш соҳасининг устувор йўналиши сифатида белгилангани, ходимларда мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш каби олий масъулият туйғусини шакллантириш мақсадида ҳар бир ҳудудий ички ишлар органларида “ватанпарварлик бурчаги” ташкил этилиши хусусида сўз юритилди. Бу борада керакли тавсия ва таклифлар берилди.

Якунда вилоят ИИБда ташкил этилган “Ватанпарварлик бурчаги” намойиши ва кўргазмаси бўлиб ўтди.

Text to speech