“Ички ишлар органларида китобхонлик маданияти”
Қарши шаҳар ИИБда очиқ осмон остида вилоят ИИБ шахсий таркиби ва соҳавий хизматлари ходимлари билан “Ички ишлар органларида китобхонлик маданияти” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди.
Мавзу доирасида тадбирда сўз олган Қарши давлат университети ўқитувчиси Нилуфар Чўлиева маъруза қилиб, китоб - чексиз уммон эканлигини, уни мутоласи эса инсонни ана шу уммондан баҳра олишга имкониятдир, - деди.
Маънавият ва маърифатга китоб мутоласисиз эришиб бўлмаганидек, ички ишлар органлари тизимида ҳам юксак маънавиятли ва салоҳиятли ходимларни тарбиялашда китобхонликнинг аҳамияти каттадир.
Тадбирда ИИВ Академияси кафедра бошлиғи полковник Сирожиддин Бердиқулов мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ва унда ички ишлар ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалари хусусида маъруза қилди.