1 Май 2023 йил 267

Ички ишлар органлари ходимлари “Қатағон қурбонлари” музейида

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари Қарши шаҳридаги “Қатағон қурбонлари” музейига саёҳат уюштиришди. “Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида саёҳатчилар халқимиз озодлиги, мамлакатимиз мустақиллиги йўлида, миллий қадриятлар ва анъаналарни абадийлаштириш йўлида фидокорлик кўрсатган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамловчи тадбир давомида ички ишлар органлари ходимлари музейга қўйилган тарихий аҳамиятга эга экспонатлар ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди. Айниқса, аждодларимиз ҳаётига оид китоб ва бошқа ёдгорликлар саёҳатчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Text to speech