Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари – 10 000 қадам” шиори остида марафон бўлиб ўтди
Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида бугун эрта тонгдан ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ва ёшлар жам бўлишди. Соғ танда, соғлом ақл деганларидек, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Касбий тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан ички ишлар органлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари – 10 000 қадам” шиори остида марафон ўтди.
-Юртбошимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2021 йил 18 сентябрь кунидаги 199-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ва мамлакатимизда спортни янада кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган шу ва бошқа мусобақаларда ички ишлар органлари ходимлари фаол қатнашмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортни янада оммалаштириш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва энг муҳими, соғликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир иштиркчиларда зўр иштиёқ уйғотди.
Иштирокчилар Қарши шаҳридаги Мустақиллик кўчаси бўйлаб 10 000 қадам юриб, “Насаф” ўйингоҳида малакали мураббийлар қўл остида эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.