24 Октябр 2021 йил 590

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан қуйидагилар мукофотлансин:

 

II даражали «Шон-шараф» ордени билан
Исламходжаев Хондамир Азатович - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошқарма бошлиғи

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Туракулов Акмал Мусурмонович - Қашқадарё вилояти Китоб тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

 

«Шуҳрат» медали билан
Эшонов Хошим Нортожиевич - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими

Text to speech