Ichki ishlar boshqarmasi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash xizmati tashabbusi bilan boshqarma Faxriylar kengashi aʼzolari va yosh xodimlar hamda Ichki ishlar vazirligi Qashqadaryo akademik litseyi oʼquvchilari ishtirokida uch avlod uchrashuvi boʼlib oʼtdi
Қашқадарё вилоят Ёзувчилар уюшмаси биносида Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари ва ёш ходимлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишни бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очиб, ички ишлар идоралари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун мактаб эканлигини таъкидлади. Шу боис соҳада тизимда самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган отахонларнинг аксарияти ўйда ўтиришни эп билмасдан устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда соҳа вакилларидан ўз маслаҳатларини аяшмаяпти.
Тадбирда бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, ҳар йили ўтказиладиган бу каби “Уч авлод учрашуви”лари ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишасқотиши тайин.
Ўз навбатида ёшлар давлатимиз яратиб бераётган шарт-шароитлар, ғамхўрликларга жавобан Ватан хизматига камарбаста бўлиб, Юртга, Президентга содиқ қолган ҳолда хизмат қилишга, бунда фахрийларнинг хизмат ва ҳаёт йўли маслаҳатларига таянган ҳолда пухта билим олиб, ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишини билдиришди.