Ички ишлар бошқармаси оталиғига олинган Қарши шаҳридаги кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 18-сон мактаб интернати фаолияти сектор раҳбарлар томонидан жойига бориб ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан Қарши шаҳридаги 18-сонли Имконияти чекланган болалар учун Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасани Вилоят Ички ишлар бошқармаси ўз оталиғига олди. Жорий йилнинг 19 январъ куни Вилоят ИИБ бошлиғи бошчилигида мутасадди идора ва ташкилот раҳбарларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасасидаги муоммолар танқидий ўрганилди. Ўқув муассаса 2015 йилда ташкил топган бўлиб, 180 ўринга мўлжалланган. Бугунги кунга келиб мазкур муссасада ўқувчилар сонинг ортиб бораётганлиги сабабли, қўшимча бинога ҳам эхтиёж мавжудлигидан келиб чиқиб, давлат стандартларига мос, замонавий талабларга жавоб берадиган янги ўқув бино қурилиши режалаштирилиб, мавжуд биноларни капитал таъмирлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек мактаб интернатининг моддий техник базасини яхшилаш ўқувчиларга замонавий дарс амалиётларини ўтиш ва қулай шарт-шароитлар яратиш борасида манзилли йўл харитаси тузилиб ижроси шахсан Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан махсус таълим ва тарбия масканлари давлатимизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари тасарруфи олиниб, доимий эътиборда бўлиши таъминланмоқда. Бу албатта доимий эътибор ва ғамхўрликдаги келажагимиз эгаларининг она Ватанга муҳаббат руҳида камол топишларига хизмат қилади.