4 Сентябр 2024 йил 357

Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида билимлар куни кенг нишонланди

Бугун Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида билимлар куни кенг нишонланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ота-оналар, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этган тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Талат Маматқулов очиб, ўқув йили бошланиши муносабати билан даргоҳда илк таҳсилни бошлаётган ёшларни билимлар куни ва биринчи қўнғироқ тадбирлари билан ўқувчиларни қутлади. Ўқувчиларга ўқишларида омад тилади. Бу йилги ўқув жараёнида ҳам ўқувчилар китобхонлик, билимлар беллашуви ва спорт соҳаларида янги марраларни забт этишига ишонч билдирди. 

Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органлари хизмати ўта машаққатли ва шу билан бирга шарафли касб эканлигини, бу касб кишидан юксак сабот ва матонатни талаб этишини билдиришди. Ўқувчилар дарс машғулотларини пухта ўзлаштириш билан бирга жисмоний чиниқиш учун мунтазам спорт билан шуғулланиши лозимлиги таъкидладилар. 

Лицейни муваффақиятли битириб, Ички ишлар вазирлиги Академияси тингловчилари сафидан жой олган бир гуруҳ ўқувчиларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, фарзандлари соҳага бўлган қизиқиш туфайли мана шу таълим даргоҳида ўқиб, таҳсил олгани ва ўқитувчиларнинг берган билими туфайли нуфузли олийгоҳ талабаси бўлганлигини фахр билан билдиришди. 

Ўз устида ишлаш, мунтазам китоб мутоласи билан шуғулланиш, ўтказиладиган машғулотларда устозлар ўгитига амал қилган ҳар қандай ўқувчи кўзлаган мақсадига эришиши учун мамлакатимизда барча имкониятлар яратилганини эътироф этди.

Text to speech