30 Январ 2025 йил 415

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Косон туманида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, юртбошимиз қарорининг мазмун-моҳиятини масъуллар ва маҳалла еттилигига тушунтириш ва хавфсиз муҳит яратиш борасида ўрганишлар олиб борди.

Вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косон туманининг “қизил” тоифадаги Лолазор маҳалласида туман сектор раҳбарлари, Ички ишлар бўлими ходимлари, шунингдек, маҳалла еттилиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларига Президент қарорининг мазмун-моҳиятини етказиб, криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида суҳбат ўтказди.

Қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллада “Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш, видеокамералар ўрнатиш ҳамда вазиятни назорат қилиш учун профилактика инспектори ва Ички ишлар бошқармаси “Вазиятлар маркази”га интеграция қилиш чораларини кўриш топшиғи берилди.

Жараёнда ишчи гуруҳ маҳаллада еттиликка яратилган шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни кўздан кечириб, янада самарали хизмат қилиши учун қўшимча имкониятлар яратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Вазир ўринбосарининг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech