Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ўрганишлар олиб борди.
Ички ишлар вазири ўринбосари,
полковник Рамазон Ашропов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жиноятчиликни барвақт олдини олиш,
ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни
ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда маҳаллаларда
хавфсизликни таъминлашда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қашқадарё
вилоятининг шаҳар ва туманларида ўрганишлар олиб борди.
Вазир ўринбосари, ўрганишлар бўйича
вилоят ИИБ бошлиғи, ўринбосарлар, соҳавий хизматлар раҳбарлари,
шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Давлат раҳбарининг 2025
йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни
яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада
ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 11 март кунидаги “Жиноятга
оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда
ҳал қилинишида процессуал қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш
юзасидан” Қўшма кўрсатмаси ижроси бўйича ишлаб чиқилган режа ва унда
бириктирилган раҳбарлар зиммасидаги масъулиятни бажарилиш жараёни, кўрсатилган
вазифаларни амалиётга жорий этишнинг устувор йўналишлари бўйича маҳаллаларда
“хавфсиз кўча”, “хавфсиз йўлак”лар яратиш, маҳаллаларнинг криминоген вазияти
оғир ҳудудларида ёритиш ва камералаштириш ишларини таҳлил этди.
Бунда аввало, маҳаллаларда фуқаролар ва хотин-қизларнинг
турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити, қобилияти ва касбий лаёқатини
ўрганган ҳолда уларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб
қилиш, зарур ҳолларда ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам
кўрсатиш чораларини кўриш натижасида хотин қизлар
ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш
жараёнлари кўздан кечирилди.
Жараёнда хотин-қизлар ўртасида
қонунбузарликларни олдини олиш, содир этилганларни фош этиш, уларни тазйиқ ва
зўравонликдан ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида жойларда
амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш
чора-тадбирларини кучайтириш борасида масъулларнинг зиммасига аниқ вазифалар
юклатилди. Фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ошкора танқид этилиб,
бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб,ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, жорий йилнинг март
ойида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларининг иш фаолиятини
комплекс текширув натижасида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф
этилганлиги ҳолати ўрганилиб, вилоят ИИБ соҳа хизмат раҳбарлари ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига келгусида
амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берилди.