30 Январ 2025 йил
413
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида бўлди
Ички ишлар вазири ўринбосари
генерал-майор Баходир Мирзарахимов
вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида бўлди. Вазир
ўринбосари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида бўлиб, шахсий
таркиб билан йўриқнома ўтказди. Бошқармада ходимлар хизмат олиб бориши учун
яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Сўнгра, Шаҳрисабз шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган
Амир Темур номидаги тарихий марказига ташриф буюрди. У ердаги қадимий обидалар,
уларнинг сақланиш ҳолати, туристларга яратилган қулайликларни кўздан кечирди. Ходимларга
тарихий марказда хизмат олиб бориш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг
хавфсизлигини таъминлаш борасида тавсиялар берди.