Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қашқадарё вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
Даставвал,
Вазир ўринбосари вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда бўлиб, йўл-патрул хизмати инспекторлари
иштирокида саф кўриги ўтказди. Саф кўриги давомида ходимларнинг хизматга
шайлиги, анжомлари ҳамда саф тайёргарлигини кўздан кечирди.
Шунингдек, жорий йилда қурилиши
режалаштирилаётган Кўкдала ва Шаҳрисабз тумани ЙҲХБлари маъмурий биноларининг
таъмирлаш тақдимот режаси билан ҳам яқиндан танишди.
Генерал-майр
жараёнда хизмат автомобилларининг сони, техник ҳолатини кўздан кечириб, хизмат
ва иш унумдорлигини кучайтириш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва
топшириқлар берди.
Сўнгра,
“Қўнғиртоғ” дала ўқув полигонида бўлиб, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотлари билан
танишди.