13 Феврал 2024 йил 408

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Қашқадарё вилоятида ўрганишларни бошлади

Ҳудудда криминоген вазият барқарорлиги, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганиш мақсадида бугун Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Қарши шаҳрида ўрганишлар олиб борди.

Илк манзил шаҳардаги “Хонтепа” маҳалласи бўлди.

Вазир ўринбосари  маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини ва бандлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди.

“Яшил” тоифага мансуб  маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб, олдини олиш, нотинч оилалардаги вазиятни ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш,  муқаддам судланганлар ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида еттилик амалга оширган ишларни Вазир ўринбосари юқори баҳолади. 

“Хонтепа” маҳалласи еттилиги билан бўлган суҳбатда келгусида ҳам маҳаллани “яшил” тоифада бўлишини таъминлаш, қонунбузарликларни олдини олиш борасида жамоатчилик кучидан самарали фойдаланиш, ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан тунги вақтларда назорат янада кучайтириш, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга видеокузатув мосламалари, хонадонларни қўриқлаш пультига улашга оид тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кейинги манзил Қарши шаҳридаги “Эски анҳор” маҳалласида бўлиб,  еттилик ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда криминоген вазиятни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлари билан яқиндан танишди.

Мулоқот давомида маҳалланинг аҳоли гавжум бўладиган масканларида  ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш учун ўрнатилган видеокузатув мосламаларининг иш жараёни, хонадонларни қўриқлаш пультига уланиши, қонунбузарликларни олдини олиш усуллари, “Ижтимоий профилактика” тизимининг иш самарадорлиги, “фуқаробай”, “маҳаллабай” ишлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар атрофлича таҳлил этилди.

Шундан сўнг, фуқаролар, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича маҳаллалар еттилигига йўриқномалар берди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ патрул-пост хизмати батальонида бўлган Вазир ўринбосари ходимларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Батальон навбатчилик қисмида алоқа воситалари, махсус воситалар сақланадиган хона, дам олиш ва ошхонада ходимларга яратилган қулайликларни ўрганиб, ўзининг тавсия ва таклифларини берди.

Батальонда спорт залида ходимлар жисмоний чиниқиши учун яратилган шароитлар, машқ жиҳозлари, шахсий таркибнинг мерганлик маҳоратини оширишга мослаштирилган ўқ отиш хонасини кўздан кечириб, ушбу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш бўйича асъулларга тегишли йўриқномалар берди.  

Вазир ўринбосарининг Қашқадарё вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech