22 Январ 2025 йил 785

Ички ишлар вазири раҳбарлигида ташкил этилган республика ишчи гуруҳи аъзолари Деҳқонободда

Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Жумладан, бугун мазкур ишчи гуруҳ аъзолари Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Умид Нуракбаев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Азиз Очилов, вилоят ИИБ ЖХХ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Исматов Деҳқонобод туманида бўлиб, туман ҳокими Шерзод Шокиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари билан биргаликда туман ҳокимлиги фаоллар залида ҳамкор давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари, “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини ижро органларининг барча бўғинларига етказиш, интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда унинг самарадорлигини ошириш масаласига эътибор қаратилди.
Қарор талабларидан келиб чиқиб, вилоятнинг ҳар бир туман ва маҳаллаларига ички ишлар органлари, прокуратура, Миллий гвардия, ҳокимият ҳамда алоқадор ташкилотларнинг масъуллари бириктирилди.

Шунингдек, Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор мақсадларга эришиш, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида масъуллар томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Ўтган йилда жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла-туман-вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва аниқ соҳавий жавобгарликни юклаш, илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгиланди.
Келгусида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали тизимини шакллантириш мақсадида “Э-ижтимоий профилактика”, “Э-маъмурий иш” ахборот тизимларини амалиётга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech