Ички ишлар органларидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссалари...
Ички ишлар органларидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари,
мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш
ва уни олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссалари
ҳамда 21 март –
“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 21 март кунидаги
“Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни
мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига биноан Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлими
“Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги профилактика катта инспектори,
подполковник Хусан Абрахматов “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра бир
гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига «Аъло хизматлари учун», II-III-даражали
«Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, «Фахрий
ёрлиқ», эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда воҳанинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро
этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга хушкайфият улашди.