31 Июл 2024 йил 691

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” доирасида "Ҳамкор" махсус профилактик тадбири Деҳқонобод туманида ҳам жадал олиб борилмоқда.

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” доирасида "Ҳамкор" махсус профилактик тадбири Деҳқонобод туманида ҳам жадал олиб борилмоқда. Жумладан, яқинда туман  ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар, маъмурий назорат остида турган, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган ва профилактик ҳисобдаги ҳамда муқаддам судланганлар билан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмаслик ва суд томонидан тайинланган тақиқ ва чекловларга амал қилишлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Деҳқонобод тумани ИИБ маъсул раҳбарлари ва туман прокурори ўринбосари иштирок этиб, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятга жазо муқаррарлигини,  ҳар бир шахс қилмишига яраша жазоланишини таъкидлашиб, туманимизда яқин орада содир этилган жиноятларнинг тафсилотлари йиғилиш иштирокчиларига етказилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech