25 Октябр 2023 йил 4485

Ички ишлар органлари ходимларига байрам табриги

Барча ички ишлар органлари ходимлари, таълим муассасалари ўқитувчилари, фахрийлар кенгаши аъзолари ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари байрами билан самимий муборакбод этаман.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ҳамда бевосита раҳбарлигида ички ишлар органларини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, қуйи бўғин бўлинмалари натижадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Жамиятда ҳуқуқ-тартиботни, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими такомиллаштирилиб, жорий йилдан бошлаб “маҳалла еттилиги” ташкил этилди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий  профилактикасини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида қонунга ҳурмат ҳисси ҳаётий тамойилни қарор топтириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Ўтган даврда ички ишлар тизими ҳар жиҳатдан шаклланиб, эл-юртимиз манфаатларига хизмат қиладиган халқчил, замонавий ва ихчам тузилмага айланди, деб айтишга бугун барча асосларимиз бор.

Бундай ютуқларнинг биринчи омили сифатида юртимизда ҳукм сураётган осойишталик, халқимизнинг тинч-хотиржам ҳаёт кечиришини айтиш жоиз. Бунда куну тун хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли ва шарафли хизмати борлигини эътироф этиш жоиз.

Муҳтарам Президеентимиз ички ишлар органлари ходимларига йўллаган байрам табригида “Ишончим комил, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этадиган ички ишлар органи ходими эл-юрт ўртасида албатта муносиб обрў-эътибор топади” дея бежизга таъкидламадилар.

Халқимизда меҳнат қилган элда азиз деганларидек, Ватан хавфсизлиги, эл осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида самарали хизмат қилиб келаётган ички ишлар органлари ходимлари ўтган йилларда давлатимиз ва ички ишлар вазирининг буйруғи билан кўкрак нишонлари билан мукофотланганлиги воҳа осойишталик посбонлари хизматига берилган юксак баҳодир.

Сизларни бугунги байрам билан яна бир бор қутлар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, мамлакатимизда барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масъулиятли вазифаларни адо этишингизда улкан ютуқлар тилайман.

Юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон, осмонимиз мусаффо бўлсин!


Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник

Шуҳратжон Ҳошимович Сатволдиев


Text to speech