22 Июн 2024 йил 911

“Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг IV Республика ёшлар форуми” тантанали тақдирлаш тадбири

Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида Ички ишлар вазирлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ва бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари, Форум қатнашчилари билан тадбир бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов сўзга чиқиб, вазирлик тарихида тўртинчи маротаба “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг IV Республика ёшлар форуми”и бўлаётганини таъкидлади.

- Барчамизга яхши маълумки, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ҳам ички ишлар органлари, жумладан, ёш кадрларни замон талабларига мувофиқ тайёрлаш билан боғлиқ бир қатор вазифалар белгиланганлигини, ҳозирги кунда ички ишлари органлари шахсий таркибининг деярли 30 фоизини 30 ёшгача бўлган ёш кадрлар ташкил этади, - деди Вазир ўринбосари ўз маърузасида. - Давлатимиз раҳбари бошчилигида ёш авлодга ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилётгани, жорий “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” да ички ишлар органларидаги “Ёшлар ойлиги”даги Форум ҳам юқоридаги эзгу мақсадларни кўзлаб ташкил этилганини билдирди.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов Форум иштирокчиларини буюк даҳоларга бешик бўлган Қашқадарё вилоятига ташрифи билан қутлаб, ички ишлар органларининг хотин-қизлари ўртасида илк бор, “Соҳил валейболи”, “Энг яхши парадемик”, “Ҳарбий эстафета”, ходимлар билан эса “Жанговар марш”, “Сузиш”, “Паинтбалл” мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини,  ўтказилиб, “Устоз-шогирд” анъаналари ривожлантириш доирасида учрашувлар, хайрия ва ҳомийлик акциялари тадбирларида ёш ходимларнинг бу борадаги иқтидор ва салоҳияти янада оширганини билдирди.

Мусобақа натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Форум кубоги, медаллари ва 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 2-ўринни банд этган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги жамоаси медаллар,  2-даражали диплом ва 15 миллион сўм, 3-ўринга сазовор бўлган Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси жамоаси ҳам мусобақа медаллари, 3-даражали диплом ва 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек тадбирда Ички ишлар вазирининг  “30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан бир гуруҳ ёш ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги буйруғига биноан, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати катта инспектори, катта лейтенант Жасурбек Хамдамов ва Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати катта инспектори, лейтенант Расул Орипов “Ёшлар фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлими кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Шохрух Маннонов эсдалик қўл соати,  Нишон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори, лейтенант  Фирдавсий Расулов ички ишлар вазирининг “Фахрий ёрғили”, Касби туман ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Машхура Мирзаева китоблар тўплами билан мукофотланди.

Бир сўз билан айтганда “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг IV Республика ёшлар форуми”и соҳа ходимларининг билими, малакаси ва тажрибасини янада бойитди.  

Text to speech