Ички ишлар ҳодимлари томонидан 10 000 ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Юртимизда
баҳор нафаси кезмоқда. Бундай пайтда юртдошларимиз ариқларни қазиш, кўчаларни
ободонлаштириш, ерга янги ниҳол қадаш ишларини жадаллаштиради. Жумладан,
мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу
борада вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва таркибий бўлимлари,
шаҳар-туман ИИБлари ходимлари фаол иштирок этиб, вилоят ИИБга бириктирилган
Қарши тумани “Хонобод” қишлоғидаги боғнинг 12 гектарига 5700 дона илон жийда ва
гилос кўчатлари экилди. Боғ атрофи ободонлаштирилиб, ариқлар қазилди ва ерга
ишлов берилиб, минерал ўғитлар сепиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан,
мамлакатимизда Наврўз байрами арафасида бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашари
доирасида ҳам Қарши шаҳридаги “наво” маҳалласи ҳудудига ички ишлар органлари
ходимлари 1000 дона манзарали кўчатлар ўтқазишди.
Бундан
ташқари, вилоят 3-сектор раҳбарияти ва ишчи гуруҳи ҳамда бошқарма таркибий
бўлимлари ва соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлими маъмурий
бинолари атрофига беш мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари
экилди. Бунда кўчатларни фақат экиш эмас, балки уни парваришлаш ва томчилаб
суғориш ишлари ҳам эътиборга олиниб, бу борада масъуллар бириктирилди.
Бу борадаги
ишлар вилоятда жадал давом эттирилмоқда.