Ички ишлар бошқармаси ходими – Халқаро турнир ғолиби
Қарши шаҳрида қўл жанги бўйича Амир Темур кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Швейцария, Чехия, Россия, Беларусь,Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидан профессионал қўл жанги усталари ташриф буюришди.
Муросасиз руҳда ўтган халқаро турнирга профессионал қўл жанги йўналишининг RV йўналишидаги халқаро тоифадаги спортчиларнинг ташриф буюрганлиги ушбу мусобақанинг қизғин баҳслар остида ўтиши ва дунё ҳамжамиятида Янги Ўзбекистоннинг нуфузи тобора ортиб бораётганлигидан далолат беради.
Юртимизнинг халқаро тоифадаги ҳакамлари томонидан бошқариб борилган мусобақада Қашқадарё вилояти ички ишлар органларининг ТВБСО ходими Олим Номуродов ҳам қатнашиб вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
Ғолибларга вилоят ҳокими ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан диплом, пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.