19 Декабр 2024 йил 625

Қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Косон туманида ўрганишлар олиб борилди

Дастлаб,бошқарма бошлиғи соҳа масъуллари ҳамда мутасаддилари ҳамроҳлигида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонада палаталардаги ҳолат билан танишди. Сўнгра, шифохонани таъминловчи қозонхонанинг иш фаолияти билан танишди. 

Ўрганишлар давомида аниқланган камчилликларни тез ва сифатли бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Туман электр тармоқлари корхонасида бўлган 3-сектр раҳбари  аҳолини электр энергия билан барқарор таъминлаш,   фаолиятда учрайдиган носозликларни тезда бартараф этиш юзасидан сменадаги масъул ходимлар билан суҳбатлашди.  Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси, фавқулодда ҳолатларда носозликларни бартараф этиш, эҳтиёт қисмлар заҳираси билан танишиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди. 

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech