17 Декабр 2020 йил
640
ҲУШЁРЛИК ОШИРИЛМОҚДА
Мамлакатимизда қиш фасли ҳукм сурмоқда. Қишнинг серёғин қорли кунларида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ЙҲХГ ЙПХ инспекторлари бир қатор профилактик ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз шаҳрининг Амир Темур хиёбонига киришдаги “Зингирон” маҳалласи, Зингирон кўчасидан ўтувчи йўлдан кўплаб фуқароларнинг пиёда ҳаракатланишини ҳисобга олиб, ушбу йўлдан ҳаракатланувчи велосипед ва транспорт воситалари ҳайдовчилари билан мунтазам профилактик суҳбатларда огоҳлантиришлар берилаётир. Ҳайдовчиларга келгусида велосипед ва транспорт воситаларини бошқарганда белгиланган тезликка эътибор қаратиб, йўлларда пиёдалар ҳаракатига хавф солмасдан ҳушёрликни ошириш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.