Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Олийжаноб касб эгалари бўлмиш тиббиёт ходимлари ҳар қандай вазиятларда инсон саломатлиги учун курашиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келаётганликлари алоҳида эътирофга молик. Айниқса, бу йил бутун дунё тиббиёт ходимлари учун синовли ва машаққатли йил бўлди. Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият шифокорлар зиммасига катта масъулият юклади.
Ана шундай мураккаб ва синовли кунларда Сизлар ўз ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, касалликнинг тарқалишини олдини олиш, юртимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига муносиб ҳисса қўшаяпсиз. Ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасида ҳам шифокорлар фидойилик намуналарини кўрсатиб келмоқда.
Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган кўп сонли ходимларимизнинг Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек шарафли вазифаларни тўлақонли амалга оширишларида Сиздек жонкуяр ва фидойи тиббиёт ходимларимизнинг ўрни беқиёсдир.
Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасида Тиббиёт ходимлари байрами муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сатволдиев томонидан ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, мамалакатимизда кузатилаётган эпидимиологик вазиятнинг барқарорлаштириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 04 ноябрдаги буйруғига асосан, Қашқадарё вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бўлими 3-сон жазони ижро этиш колонияси даволаш профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими шифокор психиатор-наркологи капитан Шерали Худойназаров ва бошқарма Жазони ижро этиш бўлими 2-сон жазони ижро этиш колонияси даволаш профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими фельдшери катта сержант Ғиёс Очилов бошқарма Тиббиёт бўлими поликлиника умумий амалиёт шифокори Зухриддин Абдуллаев“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, бошқама Жазони ижро этиш бўлими 34-сон манзил колонияси соғлиқни сақлаш шифокорлик пункти бошлиғи шифокор Ғайрат Шерданов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 05 ноябрдаги буйруғига асосан, бошқарма Тиббиёт бўлими Шаҳрисабз амбулаторияси бошлиғи катта лейтенант Маннон Қурбонов Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, Тиббиёт бўлими поликлиника невропатолог шифокори Азизахон Мирзақобилова ва Тиббиёт бўлими поликлиника санитария эпидемиология назорат маркази санитария шифокори Фахриддин Хусановлар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Бошқарма бошлиғининг 2020 йил
04 ноябрь кунидаги буйруғи билан Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида хизмат қилаётган 12 нафар эркин ёлланма ходимлар Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқарманинг “Ташаккурнома”си билан тақдирланди. Соҳада хизмат қилаётган барча ишчи-хизматчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.