18 Май 2020 йил 1200

Ҳурматли ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейига 2020/2021-ўқув йили учун ўқишга кириш истагини билдирган Қашқадарё вилоятининг туман (шаҳар) мактабларида            9-синфини тамомлаётган (ўғил, қиз) номзодларнинг аризалари 2020 йилнинг 15 май кунига қадар қабул қилинади.

Айни пайтда академик лицейида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан номзодлардан индивидулал психологик тест қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Ўтказилаётган синов тадбирлари Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг  кириб  келиши  ва  тарқалишининг  олдини  олиш  юзасидан чора-тадбирлар  дастурини  тайёрлаш  бўйича  республика  махсус  Комиссияси томонидан белгиланаётган тартиблар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борадаги  тавсия ва кўрсатмаларига риоя  қилинган  ҳолда ўтказилиш йўлга қўйилган.

Шу бугунга қадар академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган жами 1430 нафар номзодлардан кун тақсимоти жадвали асосида синов қабул қилинмоқда.

 

ИИВ Қашқадарё академик лицейи.

Text to speech