9 Феврал 2021 йил 562

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг раҳбарлари ва профилактика (катта) инспекторларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув курслари

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 14 январдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг раҳбарлари ва профилактика (катта) инспекторларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари 2021 йилнинг 08 февраль куни хизматга оид билим ва малакасини ошириш, тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси ИИВ Академияси ўқув полигонига жўнаб кетишди.

Ўқув-семинарида улар республиканинг турли шаҳар ва туманларидан йиғилган ҳамкасблари билан илғор иш укслубларини ўрганиш, тинчлик, осойишталик, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлашда ўзаро тажриба алмашадилар. Шу билан бирга ходимларда юксак маданиятни янада такомиллаштириш, уни амалда намоён этган ҳолда тизимнинг обрўсини ошириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини самарали тарғиб этиш борасидаги билим ва савияларини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Text to speech