Ҳуқуқбузарга жазо муқарррар!
Қарши шаҳри ҳудудида ўтказилган “Спитамен” профилактик тадбири давомида, “Қарши Леатер” қўшма корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 1 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаган бўлса-да, ўз вақтида мамлакатдан чиқиб кетмасдан ёки амал қилиш муддати тугаган виза муддатини узайтириш чорасини кўрмасдан ноқонуний равишда яшаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ М ва ФРБ масъул ходимлари “Қарши Леатер” қўшма корхонаси раҳбари ҳамда амал қилиш муддати тугаган виза билан яшаб келаётган ХХР фуқаросига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддасининг тегишли бандлари талаблари асосида маъмурий баённома тузилиб, уларга нисбатан Қарши шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди томонидан тегишли чоралар кўрилди.
Шу сабабли, хорижий давлатлардан юртимизга ташриф буюраётган чет эл фуқаролари ва ушбу фуқароларни яшаши учун турар-жой берган хонадон эгалари ҳамда уларни қабул қилган корхона, ташкилот ҳамда меҳмонхона мансабдор шахсларини амалдаги қонун-қоидаларга оғишмай амал қилишларини сўраб қоламиз.