“Ҳуқуқбузар жиноятчи бўлиб чиқди”
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган “Амир Темур” ҳиёбонида, 1994 йилда Шаҳрисабз шаҳрида туғилган фуқаро Н.Н, ҳиёбон ҳудудида шаҳсий ҳимоя ниқобини тўғри тақмасдан ўтирганлиги ҳолати ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти ИИБ ХТТБ ҲПБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Ж.Эсонов томонидан аниқланиб, унинг шаҳсига аниқлик киритилаётган вақтда, ўзининг ғайриодатий ҳатти-ҳаракатлари билан профилактика инспекторида шубҳа уйғотганлиги боис, унинг ёнида бўлган нарса-буюмларини кўздан кечириш мақсадида, ундан ноқонуний ва тақиқланган нарса буюмлар бор бўлса ўз иҳтиёри билан тақдим қилишлиги таклиф этилганида, фуқаро Н.Н эгнида бўлган кўк рангли “жинси” шимининг чап томон олд чўнтагидан, ичига яшил рангли, ўткир ҳидли, майдаланган, ўсимлик қуритмаси жойланган, 1 (бир) дона “AVION” ёзувли гугурт қутисини ўз ихтиёри билан тақдим қилган ҳамда холислар иштирокида тегишли тартибда расмйлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси.