12 Ноябр 2021 йил
503
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилишнинг янги механизмлари
2021 йилнинг 11 ноябрь куни Вилоят ҳокимлигида Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия, Вилоят аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги ,,Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўровонликка қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида жойларда олиб борилаётган тизимли ишлар юзасидан тадбир бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбир давомида масъулларнинг мазкур Қонун ижроси бўйича олиб борилган ишлар ҳисоботи тингланди ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.