21 Декабр 2023 йил 401

Хотин-қизлар жамият нигоҳида

Жорий йилнинг 21-декабрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Вилоят ИИБ ЖХҲ ҲПБ ХҚМБ масъуллари  билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, Унда ижтимоий тармоқлардаги нохуш ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш,  хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка барҳам беришнинг устувор жиҳатлари ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари,  уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий онгини ошириш,  эрта никоҳ,  оилавий ажримларнинг  олдини олиш борасида кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ишларини ташкил этиш юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берилиб, бу борада тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech