28 Октябр 2024 йил 891

Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояда

Ғузор тумани ИИБ ходимлари томонидан " Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг  юрист ҳамда психологлари билан хамкорликда нотинч, низоли оилалар ўрганилмоқда. Низолашаётган оилаларни яраштириб, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга  Ҳимоя ордерлари бериб, зўравонларга чекловлар тушунтирилиб, келгусида хуқуқбузарлик ва жиноят содир этмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2024 йил 10 майдаги "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлларга,  ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида "ги   қарорига мувофиқ,  тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни Ғузор туман марказий шифохонасининг шошилинч қабул бўлимларида ташкил этилган бирламчи кўмак хоналарига жойлаштирилиб, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Text to speech