Хотин-қизлар соҳасида қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025-йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Деҳқонобод туман ҳокимлиги мажлислар залида туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг йил якунларига бағишланган сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Юлдашова Меҳри Артиқовнанинг шаҳар хотин-қизлар фаолларига йўллаган мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди. Мурожаатчи 2024-йилда хотин қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йилги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ҳисобот маърузаси ва мурожаатнома
юзасидан музокараларда Оила хотит-қизлар бошқармаси бошлиғи мутахасиси
М.Очилова сўзга чиқиб фикр билдирди. Ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилаётган
ишлар натижадорлиги ва муаммолар ечими
юзасидан келишиб олинди, ҳамкор ташкилотлар маъсуллари сўзга чиқиб, ўз фикр
мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилиш сўнгида 2025-йил Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан амалга ошириладиган янги устувор вазифалар белгилаб олинди.