24 Феврал 2024 йил 379

"Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш-бош мақсадимиз"

Қарши тумани ҳокимлигида "Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш-бош мақсадимиз" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги,  ички ишлар бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари,  туман ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда туман ҳудудида хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг муҳокамаси ҳамда оилалардаги ижтимоий муаммолар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Text to speech