3 Апрел 2023 йил 305

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларнинг билим ва малакаси оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қуватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича сайёр ўқув-семинарларни ташкил этиш тўғрисида”ги 238-сонли фармойиши билан тасдиқланган дастур асосида жорий йилнинг 30 март кунидан 01 апрель кунига қадар Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида уч кунлик сайёр ўқув-семинари машғулотлари ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган 22 нафар хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор-ходималар иштирок этди.

Сайёр ўқув-семинар машғулотларида ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси подполковник Т.Х.Гозибеков ҳамда ИИВ Академияси катта ўқитувчиси маёр Д.Ш.Утеповлар томонидан юқори савияда олиб борилиб, “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар билан манзилли ишлами ташкил этиш, хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, хотин-қизларнинг ўз жонига қасд қилиш ва ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг профилактикасини ташкил этиш ҳамда профилактика инспекторларининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби” каби мавзуларда иштирокчиларнинг билим ва малакасси бойитилди. 

Машғулотлар якунида тест синов қабул қилиниб, мувоффақиятли баҳоланган барча ходималарга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Text to speech