10 Июл 2024 йил
307
Хотин-қизлар ижтимоий аҳволи "хонадонбай" ўрганилди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҲХ XPХ ХҚМБ, Миллий
гвардия Қашқадарё вилояти бошқармаси, Қарши шаҳар ҳокимлиги масъуллари
ҳамкорлигида Қарши шаҳрининг Алишер Навоий,
Захокимарон, Чармгар маҳаллаларида яшовчи низоли ва ижтимоий оғир аҳволда
бўлган, пробация ҳисобида турган хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи
"хонадонбай" ўрганилди.
Ўрганиш давомида бир нафар шаръий никоҳда
яшаётган оила қонуний никоҳдан ўтиш учун ҳужжатлаштирилди, бир нафар хотин-
қизга касбга ўқитиш учун йўлланма расмийлаштирилди. Шунингдек, уй-жой низосида бўлган оилага ҳуқуқий тавсия
берилиб, бир нафар пробация ҳисобида
турган аёл билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.