12 Октябр 2022 йил 292

Хотин-қизлар ҳимояси йўлидаги ҳамкорлик

Миришкор туман Тиббиёт бирлашмасида “Хотин-қизлар орасида зўравонлик ва бошқа жиноятларнинг олдини олишда тиббиёт ходимлари иштироки миллий амалиёт мисолларида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Йиғилишда Миришкор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, капитан Моҳинур Чориева сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг ғайриижтимоий хулқига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш, улар орасида жиноятчиликни олдини олишда борасида маъруза қилди. Ушбу жараёнда зўравонлик ва тазйиққа учраган хотин-қизларга тиббиёт ходимларининг хизмати, руҳий кўмаги хусусида ҳам тавсиявий фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Тадбир доирасида иштирокчиларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни юзага келтирувчи омилларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, маҳаллаларда бу борада амалга оширилаётган ишларда патронажлар ва ҳамширалар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан узвий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида сўз борди

Text to speech